08 February 2016
08:51 - Қашшоқ Жимолий Корея баллистик ракета синови ўтказди, Ғарб қоралади, Россия қоралашга қарши. Карисларнинг мақсади нима ўзи? Ўзбекистонникичи?
Расмий номи Корея Халқ Демократик Республикаси бўлган Шимолий Корея яқинда ядровий бомба синови ўтказганини эълон қилгач, бутун Ғарб дунёси, Япония, Жанубий Корея, ҳатто қисман Россия буни қораладилар. Аммо, ростдан ҳам ядровий бомба портлатилгани тўла исботланмади.

Кеча Шимолий Корея баллистик ракета воситасида ер йўлдоши учирганини эълон қилгач, Ғарб дунёси, Япония, Жанубий Корея ва ҳатто Хитой буни қораладилар. Уларнинг фикрича, ер йўдоши учириш фақатгина баҳона бўлиб, аслида янги баллестик ракета синовдан ўтказилган.

Маълумки, баллистик ракета ҳарбий қурол ҳисобланади ва унинг воситаси билан узоқ жойларни бомбардимон қилиш мумкин. Яъни, баллестик ракета бомба ташувчи воситадир.

Аҳолиси 24 миллион бўлиб, кичкинага ҳудудда жойлашган Шимолий Кореянинг иқтисоди шундай барбодки, киши бошига Ялпи Ички Маҳсулоти 1200 долларга тенг, яъни қашшоқ Ўзбекистондан ҳам 2 баравар кам. Ўз халқини талаб, бутун кучини қурол яратишга сарфлаётган Шимолий Кореяни дарҳол тушуниб бўлмайди Унинг мақсади нима?

Яъна маълумки, Кореянинг иккинчи ыисми бщлган Жанубий Корея ҳозир дунёнинг энг фаровон ўлкаларидан бири, бу ерда киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот 30 минг доллар атрофида, яъни Ўзбекистондан сал кам 15 марта, Шимолий Кореядан 25 марта катта. Аҳвол шундай экан, Шимолий Корея режими ўз халқининг ғазабидан қўрқиб, худди Ўзбекистон режими каби, қамоқхонани эслатуви диктаторликни ушлаб туриш билан машғул. Эслатиб ўтамиз, Шимолий Корея ва Ўзбекисон эркинликлар рейтинги рўйхатида жаҳон мамлакатлари ичида охиридан иккичи ўринда бирга туришади, охирги ўрин эса Сомалияда.

Демак, Шимолия Корея режимига қуролланиш бир томондан ўз халқини қулликда ушлаб туриш учун, иккинчи тарафдан, қашшоқликдаги халқ ахир бир исён қилса ва оёққа турган халқни Жанубий Корея, Япония ва Ғарб қўллаб-қувватласа, улардан ўзини сақлаб туриши учун керак. Аммо, бу йўл билан узоққа бориб бўлмаслигини Шимолий Кореянинг мишиқи диктатори тушунмаса ҳам керак.

Ўзбекистонда эса, Ислом Карим режими бундай хавфлардан йироқда. Чунки, овқат ейиш ва туалетга боришдан бошқа нарса билан қизиқмайдиган ўзбек халқи режим ўзгартириш, ўзини ҳароб аҳволга солган режимга қарши исён қилиш ва оёққа туриш деган нарсалар устида ўйлаб ҳам кўриши мумкин эмас.