05 February 2016
19:45 - “Ҳаракат” яна ҳақ чиқди: Сурия бўйича Женевадаги бўлиши режалаштирилган музокаралар бошлангани ҳам йўқ

Маълум бир муддат жаҳон ахборот воситаларининг диққат марказида Женевада Сурия масаласи бўйича АҚШ, Россия ва яна бир қатор Европа мамлакатлари ҳамда Сурия ҳукумати ва унга мухолиф бўлган кучларнинг вакиллари иштирокида бўлиши режалаштирилаётган музокаралар турди. АҚШ Давлат Котиби бу масалани тўхтовсиз Россия ташқи ишлари вазири Сергей Лавров ва бошқалар билан телефонда гаплашиб турди ва ҳатто атайлаб Европага келиб, Сергей Лавров ва бошқалар билан шахсан кўришди. Ниҳоят, музокаралар 29 январда бошланиши айтилди. Аммо, музокарлар бошлангани ҳам йўқ, қачон бошланиши ҳам номаълум.

Ўша пайтдаёқ “Ҳаракат” агентлиги қуйидаги фикрини билдирган эди. Суриядаги конфликт Россия ва Ғарб ўртасидаги совуқ урушнинг парчаларидан бири бўлиб, бу маслада икки тараф келиша олиши мумкин эмас. Демак, Женевада музокаралар бошланса ҳам у натижасиз битишининг эҳтимоллиги жуда катта. Сурия муаммоси фақат ва фақат қурол кучи билан ҳал этилади, Башар Асад режими Ғарб тарафидан куч билан йиқитилади. Воқеалар қачон битишини ҳозирча тахмин ҳам қилиб бўлмайди.

Айнан шундоқ бўлмоқда. Тарафлар Женевади бўлиши режалаштирилаётган музокараларга Суриядан кимларни чақириш масаласида ҳам келишолмадилар ва ҳозирча музокараларни орқага қолдирдилар.

Кечадан бери АҚШ бошчилигидаги коалиция аъзоларидан бири бўлган Саудия Арабистони Сурияга ўз пиёда қўшинларини олиб кириш ниятини очиқлади. Россия Туркия ҳам шундай қилмоқчи эканлигинги айтиб, дод-вой солмоқда.

Кўринишида, айнан шундай бўлади, Сурияга бошқа давлатларнинг пиёда қўшинлари ҳам киритилади ва у ерда ҳақиқий уруш бошланади. Охири ҳамма учун “вой” бўлади.