04 February 2016
22:39 - Тошкент вилояти ҳокими Аҳмаджон Усмонов курсисидан отилди
Бугун халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида президент Ислом Каримнинг таклифига кўра, вилоят ҳокими Аҳмад Усмонов лавозимидан бўшатилган. Унинг ўрнига Тошкент вилояти вилоятнинг Зангиота тумани ҳокими бўлиб ишлаб келаётган Содиқ Абдуллаев тайинланган. Сессия ишида президентнинг шахсан иштирок этгани хусусида маълумот йўқ. Аммо собиқ ҳокимнинг фуқароларга ўта қўпол муносабатда бўлгани ва тадбиркорларга зуғум ўтказгани учун истеъфога чиқарилгани айтилмоқда.

Аҳмад Усмонов Тошкент вилоятига 2013 йилнинг 1 апрелида ҳоким этиб тайинланганди. Унгача Андижон вилояти ҳокими, Ўзбекистон Ички ишлар вазири ўринбосари, Наманган вилояти ИИИБ бошлиғи лавозимларида ишлаган. Кўриниб турибдики, режим аравасидан улоқтирилган собиқ амалдорга энди ҳавас қилиб бўлмайди: уни муқаррар жавобгарлик, келажакда ҳам ҳукуматнинг бошқа одамлари каби катта шармандаликлар кутмоқда.