04 February 2016
17:03 - GM Uzbekistan автозаводи ёпилмабди
Қатор ижтимоий тармоқларда “GM Uzbekistan” автомобиль заводида ишлаб чиқариш жараёни тўхтатилгани муҳокама нишонига чиққан ва турли миш-мишлар болалаб бораётганди. Яъни, кўпчилик заводнинг ёпилгани хусусида гапира бошлаганди. Бугун “Ўзавтосаноат” ширкати заводда ишлаб чиқариш тўхтатилиши йиллик профилактика режаси ҳамда янги Т250 (Аvео) лойиҳаси бўйича конвейерни ишга тушириш билан боғлиқ экани ҳақида баёнот тарқатди.

Баёнотда айтилишича, кейинги ҳафтадан заводда тўлиқ иш жараёни бошланади.