03 February 2016
21:32 - Москвада Евгений Леонов ҳайкалини ўғирлаган ўзбеклар иши судга ўтди
Ўрис матбуотига кўра, “Юлдузлар аллеяси”дан Евгений Леоновга қўйилган бронза ҳайкални ўғирлаб, металломга пулламоқчи бўлган ҳамюртларимиз Абдуҳалим Рафиев, Беҳзод Тўраев, Фазлиддин Шерматов, Усмонжон Умаров, Сардор Рафиқалиев, Асқарбек Абдуҳалилов ва Бекзод Тўйчибоевлар иши судга ўтди. Айблов хулосасини тасдиқлаган Москва Ғарбий маъмурий округи прокурорининг таъкидича, ҳамюртларимизга 10 йилгача қамоқ жазоси ва 1 миллион рублдан ортиқ жарима таҳдид солмоқда.

Адвокатлар эса “Доцент”нинг ҳайкалини ўғирлаб, унинг ўрнига ўзбекларнинг шармандалик ҳайкалини ўрнатган бу йигитларнинг вазиятини ҳисобга олиб, нисбатан енгилроқ жазо берилишига умид қилишмоқда, дейди мухбиримиз.