03 February 2016
20:28 - Россияда ўрис руҳонийсини чавақлаган юртдошимиз қамоққа олинди

Бир қатор ўрис нашрлари Россиянинг Воронеж вилоятидаги ибодатхоналардан бирининг руҳонийсини чавақлаган 25 яшар ҳамюртимизнинг қамоққа олингани хусусида ёзди. Нон излаб борган ҳамюртимиз Воронеж шаҳри яқинидаги Пузево қишлоғида жойлашган ибодатхонага бориб, 51 яшар руҳоний билан учрашган.

Илк сўроқ натижаларига кўра, ўзбек мардикори руҳоний билан ибодатхонани таъмирлаш масаласида тортишиб қолган ва можаро пайти муҳожир руҳонийни пичоқлаган. Сўнгра ҳамюртимиз унинг автомобилини ўғирлаб, воқеа жойидан қочиб кетган.