03 February 2016
19:52 - Тожикистон Ўзбекистон олдидаги қарзларидан қутулди
Тожикистон ҳукумати 2015 йил учун Ўзбекистон ва Қозоғистон олдидаги қарздорлигини бутунлай бартараф этди. AsiaPlus нашрига интервью берган Тожикистон Молия вазири ўринбосари Жамшед Каримзоданинг таъкидлашича, ўтган йил бошида мазкур қарз ҳажми қарийб 20 миллион АҚШ долларини ташкил қилган. Ўзбекистондан 8 миллион, Қозоғистондан эса 12.2 миллион. Мазкур қарздорлик асосан электр энергияси ва бошқа энергетик ресурслардан иборат эди.

Каримзоданинг таъкидича, 2016 йил бошида Тожикистоннинг умумий ташқи қарзи 2 миллиард 182 миллион АҚШ долларини ташкил қилди. Бу эса мамлакат ЯИМнинг 27.8 фоизига тенг демакдир.