01 February 2016
20:26 - Ўзбекистонда 400 километрлик темир йўл қуриш бошланди
“Ўзбекистон темир йўллари” ширкати “Навоий-Конимех-Мискен” йўналиши бўйича янги темир йўл қуришни бошлади. Ўтган йили лойиҳалаштирилган мазкур темир изларнинг умумий узунлиги 396,9 километр бўлиб, у Марказий Қизилқум минтақасидаги ресурсларини ўзлшатириш натижасида ошадиган юк ташиш ҳажми учун қурилмоқда.

Ширкат матбуот хизмати хабарида янги линиянинг “Мискен” станцияси нуқтасида “Навоий-Учқудуқ-Султонуиздағ-Нукус” темир йўли билан бирлашиб, шимол йўналиши бўйича, хусусан, Қозоғистон ва Россияга юк ташиш оқимини ошириш имконини яратиши ҳам таъкидланган. Лойиҳанинг умумий қиймати 283,1 миллион АҚШ долларига тенг бўлиб, у 2016-17 йилларда амалга оширилади.