01 February 2016
01:21 - Ростакам даҳшат: Швеция пойтахтида маҳаллий ирқчилар темир йўл станциясини босиб олдилар ва мусулмонлардан қасд олиш кераклигини айтдилар

Туркиядаги энг катта Миллиёт газетаси ёзишича, юзини маска билан бекитган тахминан 200 кишилик гуруҳ Стокголмда метро станцияларидан бирини босиб олди. “Бўлди энди” шиорри остида ҳаракат бошлаган ирқчилар швециялик бир аёлнинг 15 ёшли Сомалиядан келган қочқин тарафидан ўлдирилишини қораладилар ва қочқин ёшларни ўзлари жазолантиражакларини билдирдилар.

Полиция матбуот хизмати вакилининг айтишича, станцияни босиб олганларнинг мақсади 22 ёшли Александра Мезҳерни ўлдирганлардан қасд олиш бўлган ва полиция ўша ирқчиларни қўлга олиш учун операциялар бошланганини айтган.

Балки, ирқчиларни қўлга олишар ва ҳатто жазоландиришар, дейди мухбиримиз, аммо Ғарбда мусулмонларга қарши кайфият шаклланишининг олдини ололмайдилар. Чунки, исломий фанатизм ва ундан келиб чиқаётган исломий терроризмнинг илдизлари Ислом динидадир. Демак, авваламбор Ислом уламолари Ислом динида фундаментал ислоҳотлар ўтказиб, ислом терроризмининг илдизларини йўқ қилишни ўйлашлари керак. Табиий, ислоҳотларнинг бошида Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилиши туради.