31 January 2016
09:41 - Барак Обама президент бўлганидан бери биринчи марта АҚШдаги масжидга ташриф буюрмоқчи
АҚШнинг пойтахти Вашингтоннинг шарқида жойлашган Балтимор штатида чиқадиган “Балтимор қуёши” (Baltimore Sun) газетаси Оқ Уйнинг расмийларига асосланиб хабар беришича, Барак Обама келаётган чоршанба куни шу штатдаги Катонсвилле шаҳарчасидаги масжидга ташриф буюрмоқчи. Табиий, у намоз ўқимоқчи эмас, бу ерда мусулмонлар жамоасининг фаоллари билан учрашув ўтказмоқчи. Унинг мақсади АҚШда мусулмонларга қарши кучайиб бораётган кайфиятни юмшатишга ҳаракат қилиш экан.

Газетада Оқ Уй матуот котиби Кейз Малей (Keith Maley) айтган қуйидаги сўзлар келтирилади: “Президент ишонадики, халқимизнинг энг кучли тарафларидан бири турлилигимиздир. Президент айтдики, Америка мусулмонлари бизнинг дўстимиз, қўшнимиз ва ҳамкорларимиздир, улар спортимизнинг қаҳрамонлари, улар ҳарбий форма кийиб, ватанимизни ҳимоя ҳам қилишмоқда,”

Қароргоҳи Вашингтонда жойлашган Америка-Ислом Алоқалари номли ташкилотнинг матбуот котиби Обаманинг масжидга бориш қарорини олқишлагани ҳам газетада айтидаи.

Агар Барак Обама масжидда қиладиган баёнотида Ислом терроризмининг илдизлари Ислом динида эмаслиги ва ислом террористларининг Исломга алоқаси йўқлиги ҳақидаги фикрни ишонарли қилиб америкаликларга етказолса, дейди мухбиримиз, унинг масжидга ташрифи АҚШдаги анти-мусулмон кайфиятни пасайтиришга хизмат қилиши мумкин. Акс ҳолда мусулмонларга қарши кайфият яна кучаяди.

Ҳамма гап шундаки, ислом терроризмининг илдизлари Ислом динининг ўзида эмаслигини Барак Обама ишонарли қилиб айтолмайди, чунки, бунга асоснинг ўзи йўқ. Демак, Обаманинг масжидга ташрифи фойдасиз нарса бўлиб қолиши аввалдан маълум.