28 January 2016
20:23 - Тожикча мусобақа: Ислом Карим қизини уй қамоғига ташлади, Имомали Раҳмон ўз идорасининг ижрочи раҳбари этиб тайинлади
Ўзбекистон ва Тожикистоннинг тожик раҳбарлари мунтазам ўзаро мусабоқалар ичида яшайдилар. Бир маҳаллар бу икки тожик Самарқанд кимники бўлиши керак деган масалада салк кам муштлашишгача боришган эди. Умрбод президент бўлиш маслаласида улар баробар кетмоқдалар

Аммо, қизлари масласида Имомали Раҳмон ҳозирча олдинга чиқволди. Маълумки, Ислом Карим аввалига Фуҳуша лақаби билан тинилган қизи Гулнорани ўз ўрнига тайёрлаётган эди. Кейин нима бўлдию фикрини ўзгартирди ва қизини уй қамоғига ташлади. У яна фикр ўзгартириши мумкин. Айниқса, Душанбедан келган қуйидаги хабардан кейин.

Хабар эса қуйидагича. Имомали Раҳмон 2009 йилдан бери Тожикистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари, 2014 йил май ойидан бери биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган қизи Озода Раҳмонни кеча Президент аппаратининг ижрочи раҳбари этиб тайинлади. Шубҳа йўқки, у ўз васиятида ўлимидан кейин президентлик курсиси қизи Озодага қолишини аллақачон ёзиб бўлган.

Ислом Карим энди нима қилади? Президентлик курсисини ўлмасидан олдиноқ қизига Фуҳушага топширармикан?

Тожиклардан ҳамма нарса кутиш мумкин.