28 January 2016
18:29 - Абдулазиз Комил Пекинда ШҲТнинг тожикистонлик Бош котиби билан учрашди

Кеча Хитойга иш ташрифи билан келган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комил бугун Пекинда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти Бош котиби Рашид Алим билан учрашгани Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг сайтида хабар қилинди. Масхарабозлик руҳидаги хабарда Абдулазиз Комилнинг ШҲТ Бош котибини лавозимига киришгани билан табриклагани, ташкилот доирасида аъзо давлатлар ҳамкорлигини янада ривожлантиришда ШҲТ котибиятининг муҳим рол ўйнашини таъкидлагани баён этилади.

Тожикистоннинг вакили бўлган Рашид Алим ҳам масхарабозликда вазиримиздан қолишмаган. У ШҲТ Хартияси ва бошқа асосий ҳужжатларда белгиланган мақсад ва вазифаларни амалга ошириш учун Ўзбекистон раислигида изчиллик билан олиб борилаётган ишларни юксак баҳолабди.

Рашид Алим ва Абдулазиз Комил иштирокидаги учрашувда шу йилнинг ёзида Тошкентда ўтадиган навбатдаги ШҲТ саммитига тайёрланиш ҳам муҳокама қилинибди.