27 January 2016
20:17 - Британияликлар Қорақалпоғистонда цемент заводи қуришмоқчи
Буюк Британиянинг Chief Corporate Solutions LP ширкати мамлакатимиз шимолида янги цемент заводини қуришни режалаштирган. Бу ҳақда хабар қилган Ўзбекистон Иқтисодиёт вазирлигига кўра, завод қурилиши лойиҳаси шу йилги инвестицион дастурга киритилган. Вазирликка кўра, мавжуд цемент заводлари янги қурилиш жойидан анча узоқда жойлашган бўлиб, шу боис маҳсулотни транспортировка қилиш билан боғлиқ муаммолар бор эди. Янги завод жойи учун Қорақалпоғистонни танлаш шу муаммоларни ҳисобга олиб қилинган. Экспорт бозорлари, биринчи навбатда Қозоғистон, Россия ва Туркманистонга чиқиш учун бу жой истиқболли ҳисобланади.

Завод лойиҳасининг қиймати 17,1 миллион АҚШ долларига тенг. Илк босқичда завод йилига 400 минг тонна цемент ишлаб чиқаришга мўлжалланади.