27 January 2016
08:36 - Ниҳоят, пойтахт кўчаларида фавқулодда боғланиш тизими яратилди
Кўчаларда пайдо бўлган фавқулодда боғланиш тизими устунларини кўпчилик тушунаётгани йўқ. Пиёдаларнинг каттагина қисми бу қизғиш устунлар нима учун кераклигини билишмаяпти, деб ёзмоқда маҳаллий нашрлар. Ҳолбуки, жамоат жойларида (майдонларда, транспорт бекатларида, тураржойларда, стадион ва савдо марказларади) хавфсизликни таъминлашга қаратилган мазкур тизим фуқароларга куннинг исталган пайтида ҳуқуқ-тартибот органлари билан боғланиб, фавқулодда ҳолат ҳақида хабар бериш имконини яратади.

“Ҳатто мобил телефон қуввати тугаганида ёхуд жиддий ЙТҲ содир бўлганида айнан мана шу устунлардан фойдаланиш мумкин. Бундан ташқари, чорраҳалардан бирида светофор ишламай қолган тақдирда транспорт ҳаракатини бевосита мутахассис томонидан назорат остига олиниши талаб қилинса, бунда ҳам мазкур тизим қўл келади” дейилади маҳаллий матбуотчилар хабарида.