26 January 2016
21:04 - Бобомиз Берунийнинг қабри бутунлай йўқолиб кетиш арафасида, ўзбек миллатичи?
Буюк бобокалонимиз, қомусий олим Абу Райҳон Берунийнинг қабри бутунлай йўқолиб кетиш арафасида. Бу ҳақда ёзган «Маънавий ҳаёт» журналига кўра, Бобур халқаро жамоат фонди раиси Зокиржон Машрабов Афғонистондаги мазкур сағана зиёратида бўлган ва унинг, ён-атрофдаги экинзорга қўшилиб кетиш хавфидан огоҳлантирмоқда. «Тез фурсат ичида унинг атрофини ажратиб, қабр устига сағана ва мақбара қурилмаса, қабр бутунлай йўқолиб кетиши мумкин», — дебди Зокиржон Машрабов.

Зокиржон Машрабовга кўра, Афғонистоннинг Ишкашим туманидаги Бобораҳим Машрабнинг қабри харобага айланган лойсувоқ уй ичида қолган. Таниқли аждодимиз Али Қушчининг Истанбулдаги қабрини ҳам обод қилиш керак. Аммо олимимиз бу борада Ўзбекистон ҳукуматининг ташаббуси йўқлиги, бу ишлар кўп жиҳатдан ҳукумат даражасида ҳал қилинишини тилга олмайди. Демак, ростдан ҳам аждодларимиз хонақоҳлари йўқолиб кетиш арафасида, шундай бўлади ҳам.

Гап Ўзбекистон ҳукуматининг ташаббуси йўқлигида эмас, Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимидан бошқа нима ҳам кутиш мумкин, гап ўзбек миллати овқат ейиш ва туалетга боришдан бошқа нарса билан иши бўлмай қолганида, ўзбеклар Қирғизистонда қирғин қилинганда жаҳон бўйича сони 30 миллиондан ошга ўзбеклар ҳамма тешикларини қисиб ўтирганида, тахминан 5 миллион ўзбек яшайдиган Афғонистонда битта ҳам ўзбек мактаби ёки синфи йўқлигида. Яъни, ишни ўзбекларни қайтадан миллат қилишдан бошлаш керак.