26 January 2016
20:35 - Москвада фарзандини сотган ўзбек аёли судланди

Москва областининг Долгопрудний тумани суди ҳамюртимиз Гулнора Ҳошимовани одам савдосида айблаб, 5 йилга ахлоқ тузатиш ишларига сафарбар қилди. Маълум бўлишича, Ҳошимова ўтган йилнинг 16 октябрида Долгопрудний шаҳрида ўзининг икки ойлик чақалоғини 70 минг рублга сотаётган пайтда ҳибсга олинган. Яъни, аёл полиция назоратида ўз фарзандини пуллаётганини билмаган.

Суд Гулнора Ҳошимовага нисбатан жазони умумий тартибдаги ахлоқ-тузатиш колониясида ўташ шарти билан 5 йилга озодликдан маҳрум этиш ҳукмини чиқарди. Айни пайтда чақалоқ эса подмосковьедаги шифохоналардан бирида муолажалар олмоқда.