26 January 2016
19:51 - Наргиз Зокирова ўзбекми, одамми ёки овқат ейиш ва туалетга бориш ўртасида ашула айтиб юрадиган ҳайвонми?

Тожикларнинг Asia-Plus Интернет нашри Ўзбекистон МХХсининг хизматкори бўлган “Озодлик” радиосининг ўзбекча хизматига асосланиб билдиришича, машҳур Зокировлар оиласининг ҳозир АҚШда яшайдиган аъзоси, Луиза Зокированинг қизи – хонанда Наргиз Москвадаги машҳур Крокус Сити Холл (Муслим Магомаев хотирасига қурилган - "Ҳаракат") комплексида жойлашган Backstage ресторанида соло концерт бераётган пайтида номи айтилмаган 2 аёлнинг сўзли ҳужумига учрабди.

Рестораннинг VIP қисмида ўтирган бир аёл қўлида бокал билан микрафон олдига чиқибди ва “санга ўхшаган ўзбек аёллари менинг уйимни тозалашади, сан қанжиқ ким бўпсан ўзи” деган маънода ҳақоратомуз сўзлар айтиб, кейин Наргиз тарафга ўз қўлидаги бокални отибди. Кейин яна бир аёл Наргизга қараб ҳоқорат сўзлари айтибди.

Ўзбеклар миллат эканлигини унутиб, оддий подага айланиб бораётган пайтда, уларга кимликларини эслатиб қўйишга ҳаракат қилган икки рус аёлини оқишлаш керакмасми?

Ахир, миллат, худди дин каби, Оллоҳ тарафидан берилган ёки яратилган нарсалардир. Одам ўз миллатини унутса, у одам эмас. Хўш, бу Наргиз деганлари миллионлаб ўзбеклар ҳеч қандай ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимояланмаган ҳолда Россия ва бошқа давлатларда қулларча мардикорлик билан кун кечираётганларини, минглаб ўзбек аёллари чет элларда фоҳишалик қилишаётганини билмайдими? Ўзбекистонда ўртача ойлик, ўзи яшайдиган АҚШни қўйиб туринг, Россия ва Қозоғистондан саккиз баравар камлигини билмайдими, тошкентлик ўзбек профессорлари Россия ёки Қозоғистонда дворниклик қилаётган ўзбеклардан кам маош олишини билмайдими? У нимани билади ўзи?

Оллоҳ унга овқат ейишга оғиз, ҳожат чиқариш учун орқа тешик ва яна овоз берибди. Демак, у овқат ейди, туалетга боради, бу икки муҳим ишнинг ўртасида пул ишлаш учун ашула айтадими? У одам эканлигини, ўзбек эканлигини, улуғ Зокировлар оиласининг аъзоси эканлигини эслайдими, ўз миллати ва ватани борлигини биладими?

Билмаса, у одам ҳам эмас, оддий ҳайвон. У ўз миллатини, ўз ватанини, ўз аждодларини унутмасдан, улар учун бир нарсалар қилиш ҳаракатида эканлигини, яъни инсон эканлигини кўрсатолса,ундан кечирим сўрашга тайёрмиз, дейди “Ҳаракат” мухбири. Ҳозирча ўша икки рус аёлини оқишлаймиз.