26 January 2016
18:49 - Тошкентда “қишки баҳор” рекорди қайд қилинди, 17,2 даража иссиқ бўлди
Кеча пойтахтда ҳаво ҳарорати +17,2 даражагача кўтарилиб, янги рекордни қайд этди. Яъни, қишнинг чилласидаги бундай ҳолат ўтган асрнинг 63-йилида қайд қилинган экан. Ўзбекистон Гидрометеоролигя хизматига кўра, Тошкент шаҳрида сутка давомида ўртача ҳарорат +10,6 даражани, кундузги энг юқори ҳарорат эса +17,2 даражагача етган.

Тошкент тарихида бу даражадаги энг илиқ қиш чилласи сўнгги марта 1963 йилда қайд этилган бўлиб, ўшанда ҳаво ҳарорати +16,3 даражагача кўтарилган.