26 January 2016
12:20 - Яшасин Ислом Карим: Ўзбекистон иқтисодининг кучи билан Жанубий Кореяга яқинлашишга бошлади
Маълумки, ҳар қандай давлатнинг иқтисодий қуввати Ялпи Ички Маҳсулот (ЯИМ) ва киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот каби кўрсатгичлар билан ўлчанади.

Ўзбекистон ҳукумати узоқ йиллардан бери биринчи марта, “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси “Ҳаракат” Агентлигининг танқидларига чидай олмасдан, 2014 йилда бизда ЯИМ $59 млрд, яъни киши бошига 2 минг доллардан ҳам кам бўлганини очиқлаган ва қашшоқ мамлакат эканлигимизни тан олган эди. Солиштириш учун айтиш керакки, масалан, Жанубий Корея деб танилган Корея Республикасида ЯИМ ҳажми $1,457 трлн, киши бошига сал кам 30 минг доллар. Яъни, киши бошига ЯИМ бўйича Жануй Кореядан 15 баравар (1 минг 500 фоиз!!!!) орқадамиз.

Аммо, энди Ислом Карим раҳабарлигида Жанубий Кореяга яқинлашишга бошлаймиз. Чунки, Жанубий Кореяда иқтисод оқсашга бошлади.

Корея Республикаси Марказий Банкига асосланиб бугун тарқатилаётган хабарларга кўра, ўтган йили бу мамлактда ЯИМ бор-йўғи 2,6 фоизга ошган. Ўзбекистонда эса, ўтган йили ўсиш 8 фоиз (!!!) бўлганди. Демак, бир йил ичида орамиздаги фарқ 8 - 2,6 = 5,4 фоизга камайди. Энди кореяликлардан бор йўғи 1 минг 484,6 фоиз (!!!!) орқадамиз.

Бу кетишда минг йил ҳам ўтмасдан Корея каби жаннат давлатга айланамиз. Шуни аввалдан билган Ислом ака келажагимиз буюклигини гапирмоқдалар-да!

Эҳ, ҳолингиз вой, бошига тўнтарилган декча қозонни эслатувчи дўппи кийиб олган бечора ўзбеклар!