25 January 2016
22:09 - Ўзбекистонимиз иқтисоди жадал қадамлар билан юксалмоқда, қозоқларга бир неча юз йилда етиб оламиз, бошда дўппи ўзбеклар!

Мамлакатимизда фаолият олиб бораётган ва Ислом Карим раҳбарлигидаги тожиклар режимининг мадҳиячиси бўлган оммавий ахборот воситалари Ўзбекистонда Ялпи Ички Маҳсулот (ЯИМ) ҳажми 2015 йилда 8 фоизга ошгани, 2016 йили 7 фоизга ошишини айтиб, айюҳаннос солмоқдалар. Айбҳаннос солишга арзийдиган янгилик. Чунки, ҳар қандай давлат иқтисодининг аосий кўрсатгичи бўлган Ялпи Ички Маҳсулоти бунчалик катта ўсадиган бир нечтагина давлат бор бу дунёда. Биз ўшалардан биттасимиз. Аммо, бир нарсани эслатсак, ҳамма нарса расво бўлади.

Гап шундаки, ривожланган давлатлардан киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми бўйича 30-40 баравар, яъни 3-4 минг фоиз орқада эканлигимизни қўйиб туринг, қўшнимиз Қозоғистондан 8 баравар, яъни 800 фоиз (!!!) орқадамиз. Ҳозир Қозоғистонда иқтисодий кризис туфайли ЯИМнинг ўсиши маълум бир муддат 3-4 фоиз бўлиб қолиши мумкин. Агар қозоқлар ҳеч қачон кризисдан чиқолмаслар ҳам, уларга етиб олиш учун 100 йилча вақт керак бўлади. Фалакат босиб, улар кризисдан чиқиб олсалар, орамиздаги фарқ яна ҳам ортишга бошлайди.

Ҳозир ўзбек профессорлари қозоқ дворникларидан кам маош олишади. Келажагимиз қандай бўлиши кўз олдингизга келтираяпсизми бошига тўнтарилган декча қозонни эслатувчи дўппи кийиб олган ўзбеклар?