20 January 2016
20:42 - Ниҳоят, икки тожик Ислом Карим ва Имомали Раҳмон келишувга эришди
Ўзбекистон ва Тожикистоннинг темир йўл ширкатлари темир йўл орқали юк ташишда чегирмалар тизимини яратиш борасида келишувга эришган, деб ёзмоқда маҳаллий веб нашрлар. Бугун Тожикистон Транспорт вазирлиги матбуот хизмати “Ўзбекистон темир йўллари” ширкати нефть маҳсулотлари, алюминий ва алюминий қириндисини Қудуқли-Келес ва Қудуқли-Қорақалпоқ темир йўллари бўйлаб ташишда белгиланган тарнзит нархларини 15 фоизга туширгани ҳақидаги хабарни тарқатди.

Айни пайтда “Тожик темир йўли” ширкати ҳам Ўзбекистон юкларини Тожикистоннинг темир йўл зонаси орқали транзит қилишда чегирмалар тақдим қилмоқда. Мазкур келишув икки қўшни давлат орасидаги юк айланмасининг ошишига хизмат қилармиш. Кўриниб турибдики, икки тожик Эмомали Раҳмон ва Ислом Карим тил топишишган. Агар бу келишув аввалроқ бўлганида икки мамлакат ривожи учун яхши бўлган бўларди.