20 January 2016
19:49 - Ўзбекистон делегацияси Вашингтонда фойдасиз музокаралар ўтказди

Бугун хатқутимизга АҚШ элчихонасининг матбуот хизматидан келган хабарга кўра,
19 январь куни АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси Ниша Десаи Бисвал олтинчи АҚШ-Ўзбекистон Йиллик икки томонлама маслаҳатлашувлар учун Вашингтонга ташриф буюрган Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги Ўзбекистон ҳукумати делегациясини самимий кутиб олган.

“Маслаҳатлашувлар доирасида делегация сиёсий ўзгаришлар, минтақавий барқарорлик ва хавфсизлик, инсон ҳуқуқлари ва меҳнат, таълим ва маданий алмашинув, иқтисодий ривожланиш ва савдо, шунингдек, бошқа ўзаро манфаатли масалаларни муҳокама қилиш мақсадида Бошқарув ва ресурслар бўйича Давлат котибининг ўринбосари Хизер Хиггинботом ва бошқа юқори лавозимли расмийлар билан учрашди” дейилади элчихона хабарида.

Хабарга кўра, 2009 йили йўлга қўйилган Йиллик маслаҳатлашувлар икки томонлама ва минтақавий масалалар бўйича ҳамкорлик учун ўзаро ишончни мустаҳкамлаш ҳамда умумий вазифалар ва имкониятларни кенгайтиришга қаратилган сиёсий мулоқот саналади. Қўшма Штатлар бундай очиқ ва конструктив мулоқот асосида Ўзбекистон билан ҳамкорликни янада кенгайтириш ва чуқурлаштириш тарафдоридир.

АҚШ элчилигининг хабарида қайси соҳалар бўйича маслаҳатлашув бўлгани айтилса ҳам, ҳамма гап умумий шаклда. Демак, тахмин қилиш мумкинки, бу учрашув номига, расмиятчилик учун ўтказилган ёки у ерда жиддий масалалар, масалан, Украина-Россия конфликти, Сурия масаласи бўйича Ғарб ва Россия-Эрон конфликти, тилга олинган ва қандайдир ҳаммадан сир тутиладиган қарорлар қабул қилинган. Бироқ, Путиннинг малайи Ислом Карим бундай мавзуларга қиришдан қўрқиши аниқ бўлгани учун айтиш керакки, учрашув расмиятчилик учун номигагина бўлган.