18 January 2016
20:24 - Ўзбекистонда АҚШ долларининг курси яна ошди, қора бозорда ҳам

Ўзбекистон Марказий банки 2016 йилнинг 19 январидан валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлар учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини эълон қилди. Унга мувофиқ, 1 АҚШ доллари бир ҳафта олдинги курсга нисбатан 5 сўм 5 тийинга қимматлашиб, қиймати 2 826 сўм 48 тийинни ташкил қилмоқда.

Хорижий валютанинг ҳақиқий қийматини белгиловчи “қора бозор”да эса бир АҚШ доллари 6150 сўмга чиқди. Валютага эҳтиёжмандлар уни саррофлар қўлидан 6250 сўмга харид қилиши мумкин.