15 January 2016
18:51 - Қизиқ: Наманган туманига янги ҳоким тайинланди
Халқ депутатлари Наманган вилояти Наманган тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси чақирилиб, унда ташкилий масала кўрилган. Туман ҳокими Жавлонбек Йўлдошевнинг бошқа ишга ўтказилиши муносабати билан унинг ўрнига Шавкат Абдураззоқов туман ҳокими этиб тайинланган. Шавкат Абдураззоқов асли наманганлик бўлиб, шу пайтгача Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Иқтисодиёт ва тшқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти ҳудудларни комплекс ривожлантириш шўбасининг бош мутахассиси бўлиб ишлаган.

Маълумот учун, Наманган тумани 1920-йилларда ташкил топган. 1938 йилда Фарғона вилояти таркибига, 1941 йилдан эса Наманган вилояти таркибига киритилган. Бу туман 1960 йилда Андижон вилояти таркибига ўтказилан, 1967 йилдан яна Наманган вилояти таркибига қайтарилган.

Бу хабарнинг қизиқлиги - Наманган туманининг юқорида санаб ўтилган саргузаштларидир.