15 January 2016
00:48 - Польша ҳукумати Ўзбекистонга янги элчи тайинлабди
Кеча Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комил Польша Республикасининг янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Пётр Ивашкевични қабул қилди. Вазир Абдулазиз Комил элчининг президент номига йўлланган ишонч ёрлиқлари нусхасини қабул қилди.

“Суҳбат чоғида Ўзбекистон - Польша муносабатларининг долзарб масалалари ҳамда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, маданий-гуманитар ва ўзаро манфаат касб этадиган бошқа соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди” дейилади вазирлик матбуот хизмати хабарида.

Бирон давлатнинг бошқа давлатга элчи тайинлаши, аслида, хабарга арзийдиган воқеа эмас. Абдулазиз Комил Польша элчисини қабул қилишини хабар бўлишга арзийдиган жойи – қабул пайтида элчининг якка ўзи расмга туширилганидир. Яъни, қўғирчоқ вазир Абдулазиз Комил хўжайини Ислом Каримга ўхшаб, бошқалар билан расмга тушишдан қўрқишидадир.