14 January 2016
21:45 - Швециянинг TeliaSonera ширкати Фуҳуша туфайли 1,7 миллард доллар миқдоридаги жаримага тортилиши мумкин
Bloomberg агентлигига кўра, Ўзбекистон мобиль бозорига кириш учун Ўзбекистон президентининг Фуҳуша лақаби билан танилган қизи Гулнора Каримга 350 миллион АҚШ доллари миқдорида пора берган TeliaSonera ширкати 1,7 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги жаримага тортилиши мумкин. Шу боисдан ҳам TeliaSonera этагини йиғиштириш мақсадида Ўзбекистондаги бизнеси баҳосини ўзининг умумий молиявий ҳисобидан чиқаришга қарор қилган, аниқроғи, Ўзбекистон билан боғлиқ активларини сотиш режаларини ўтган йили сентябрь ойида билдирганди.

Ўзбекистонда UCell бренди остида иш юритаётган TeliaSoneraнинг мамлакатимиздаги савдо айланмаси қиймати 5¸3 миллиард крон (тақрибан 623 миллион АҚШ доллари) деб баҳоланмоқда.