14 January 2016
21:06 - Ислом Карим Фуҳуша лақабли қизи хорижда тўплаган пулларни қайтариб олмоқчи
Ўзбекистон ҳукумати Ислом Каримнинг Фуҳуша лақабли Гулнора қизининг жиноий фаолияти туфайли хорижий банкларда музлатиб қўйилган 1 миллиард АҚШ долларидан кўпроқ пулни қайтариб олмоқчи. Швецариянинг бутун Европада танилган L'Hebdo газетасида босилган “Каримов ота малика қизининг пулларини қайтариб олмоқчи” номли мақолага кўра, бу масалада Ўзбекистон ҳукуматининг адвокатлари АҚШ Адлия демартаментига мурожаат қилганлар. АҚШдаги таниқли Holwell Shuster&Goldberg фирмасининг адвокатлари воситачилигида Ўзбекистон Адлия вазири имзоси билан ёзилган даъво аризаси 4 январь куни Нью Жерси федерал суди вакили Эндрю Картерга топширилган.

“Хатда Америка томони музлатган қарийб 500 миллион долларнинг Ўзбекистонга тегишли экани, Ўзбекистон айрим тадбиркорлар қўл урган жиноятчиликнинг бевосита қурбони бўлгани айтилади. Лекин мактубда Гулнора Каримованинг номи тилга олинмайди. У ерда Каримованинг ёрдамчиси Гаяне Авакян, Гулноранинг жазмани Рустам Мадумаров, Баҳодир Эргашев ва бошқалар номлари келтирилади. Ўзбекистон томони коррупцияон схемалар тузиб, йирик миқдордаги коррупцион пулларни ўзлаштириб келган бу шахслар қилмиши учун жазоланди, биз уларни ҳибсга олдик, бу жиноятлар Ўзбекистонга қарши қилинган жиноятлар эди ва энди бу пуллар Ўзбекистонга қайтариб берилиши керак, демоқда,- дейилади газетада.

Ўзбекистон сўрови бўйича судда дастлабки тинглов 27 январга белгиланган. Кўринишидан Ўзбекистон ҳукумати Европанинг бир қатор давлатларига ҳам худди шундай сўровлар билан чиқади, дейди мухбиримиз.