13 January 2016
10:00 - Ўзбекистон Осиё Тараққиёт Банкидан 100 миллион доллар қарз олади
Бу йил Ўзбекистон ҳукумати кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадлари учун ОТБга 100 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредит учун лойиҳа берган. “Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича иккинчи лойиҳа” деб номланувчи мазкур дастур доирасида олиниши мумкин бўлган пул тижорат банклари ва лизинг компанияларига қишлоқ ҳудудларида кичик бизнес ва аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришга йўналтирилади.

Осиё Тараққиёт Банки маълумотларига кўра, Ўзбекистон ҳукумати сўнгги 20 йил давомида мазкур молия институтидан жами 4,4 миллиард АҚШ доллари миқдорида қарз олган.

Расмда – ОТБнинг Маниладаги бош қароргоҳи.