13 January 2016
09:12 - Ўзбекистон бу йил 4 миллиард долларлик чет эл сармояларини ўзлаштиради
Президент Ислом Карим томонидан имзоланган Сармоявий дастурга мувофиқ, Ўзбекистон 2016 йилда 154 та сармоявий лойиҳа бўйича 4,042 миллиард доллар ҳажмдаги хорижий инвестицияни ўзлаштиради. Gazeta.uz веб нашрига кўра, ҳукумат томонидан кафолатланган хорижий кредитлар эвазига 69 та лойиҳа бўйича 1,339 миллиард доллар ўзлаштирилиши режалаштирилган бўлса, 85 та лойиҳа бўйича 2,703 миллиард доллар - тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобига амалга оширилади.

Энг кўп хорижий инвестициялар иссиқлик-энергетика ва нефть-газ соҳасидаги лойиҳаларга ажратилади. Аммо коррупцион Ўзбекистонда мазкур қийматдаги инвестициялар урвоқ ҳам бўлмаслиги, иқтисодий схемалар ва соғлом бозор муносабатлари йўлга қўйилмагани боис вазият ўнгланмаслиги маълум, дейди мухбиримиз.