12 January 2016
21:08 - Йўл ҳаракати чоғида пиёдаларга телефон, планшетдан фойдаланиш таъқиқланди
Шу йилнинг 1 мартдан бошлаб "Йўл ҳаракати қоидалари"га киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, пиёдаларнинг йўлларда ва йўл орқали махсус белгиланган жойларга ўтишда диққатни чалғитадиган воситалар, хусусан, телефон, планшетлардан фойдаланиш, видео кўриш, газета, журнал ва китоблар ўқиши тақиқланади. Бундай ҳаракатлар учун жарима белгиланган бўлиб, бундай пиёда йўл ҳаракати иштирокчиси сифатида маъмурий жавобгарликка тортилади.

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларида тарғиб қилинаётган бундай қоидага ростдан ҳам амал қилинса, жавобгарликка тортилмаган ўзбек деярли қолмайди, дейди мухбиримиз.