12 January 2016
19:39 - Ислом Карим кучишлатар органлар ходимларини мукофотлабди, уммо улар мукофотга эмас жазога лойиқдирлар

14 январь - Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан президент, айни замонда Қуролли Кучларнинг Олий бош қўмондони Ислом Карим ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, мудофаа ва фавқулодда вазиятлар вазирликлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлади. Ёшларни миллий истиқлол ғояси ва она Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, юқори малакали кадрларни тайёрлашдаги алоҳида хизматлари, давлатимизнинг мудофаа қудратини янада юксалтириш, миллий хавфсизликни таъминлаш ишига қўшаётган салмоқли ҳиссаси учун бир гуруҳ шахслар турли давлат мукофотлари билан тақдирланган.

Мукофотланганлар орасида мамлакат Мудофаа вазирининг 2 нафар ўринбосари мавжуд. Тақдирланганларнинг аксариятини Миллий Хавфсизлик Хизмати ва Мудофаа вазирлиги органи ходимлари ташкил қилади.

Алоҳида таъкидлаш керакки, аслида, бу мукофотланганлар миллат ва ватан учун хизмат қилган эмаслар, миллат ва ватаннинг душмани бўлган Ислом Карим раҳбарлигидаги тожикларо режимига хизмат қилганлар. Вақти келади улар миллатнинг жазосини оладилар ҳам.