12 January 2016
15:12 - Истанбулнинг қоқ марказида жонли бомба портлади, 10 киши ўлди, ярадорлар кўп

Бугун эрталаб соат 10-11 орасида Истанбулнинг тарихий марказидаги Султонаҳмад майдонида ўлимчи-террорист ўзини-ўзи портлатиб, 10 кишини ўлдирди, 15 кишини ярадор қилди. Жонли бомбанинг нишони шу майдонни кезаётган туристлар бўлган. Ўлган ва ярадорлар ичида немислар ва бошқа чет элликлар борлиги айтилмоқда.

Маълумки, Султонаҳмад майдонида ҳозир музей бўлган Аясофия жомеси ва Султонаҳмад жомеси бор. Бу ер ҳар доим туристлар билан тўла.

“Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат ислом терроризми ва унинг олдини олиш учун Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилиши кераклиги ҳақида АҚШ Президенти Барак Обамага бир йилча аввал ёзган хатида терроризмнинг янги маркази Туркия ва Марказий Осиё бўлишини урғулаган эди. Минг афсуски, унинг башоратлари яна тўғри чиқмоқда.