10 January 2016
09:10 - Йўл ҳаракати ишораларига янги белги қўшилди, кўп қаватли уйлар орасида тезлик 30 км/соат билан чекланади

Мамлакатимизда ҳайдовчиларни огоҳлантириш учун "Фото ва видеофиксация" ахборот-ишора белгиси жорий этилди. Янги йилнинг илк кунидан амалга кирган мазкур белги фото ва видео камералар ўрнатилган жойларга ўрнатилади. Бунга пойтахт йўлларига видео ва фото кузатув мославмалари ўрнатилгани сабаб бўлган.

Йўл ҳаракатига оид яна бир янгилик бор. Ўзбекистон ҳукуматининг қарорига мувофиқ, мамлакатимизда шу йилнинг баҳоридан бошлаб, янги таҳрирдаги "Йўл ҳаракати қоидалари" амалга киритилади. Янги таҳрирдаги "Йўл ҳаракати қоидалари"да алоҳида эътибор қаратилган ягона нарса бу тезликдир.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХ вакили Холматжон Сайдалиевга асосланиб билдирилишича, кўп қаватли уйлар орасида максимал тезлик соатига 30 километр қилинибди. Бу чеклов маҳалларга ҳам оид бўлса керак.

Маълумотларга кўра, ҳозирда Ўзбекистонда 3,2 миллиондан зиёд автоулов рўйхатга олинган¸ уларнинг қарийб 40 фоизи эса пойтахтда. Ҳозирда Тошкентда йилиги автомобиллар сони 20 000 тага кўпаймоқда.