09 January 2016
13:15 - Ҳамма ерда исломий масхарабозлик: Жинсий алоқа қилиш туйғулари билан қизини қучоқлаб ўпган отанинг хотини билан никоҳи бекор бўладими?

Кечаги хабарларимиздан бирида Интернетдаги қандайдир исломий сайт 2001 йил 11 сентябрь куни Нью-Йоркда теракт бўлишини Қуръон 14 аср аввал башорат қилгани ҳақида масхарабозларча ёзгани устидан кулган эдик. Аслида, бундга ҳайрон бўлмаслик керак. Ҳозир бутун Ислом дунёси масхарбозлик саҳнасига айланган. Ислом дунёси жаҳоннинг энг қашшоқ ва қолоқ қисмига айлангани, миллионлаб мусулмонлар ҳаётларини хавф остига қўйиб бўлса ҳам кўзларига жаннаттек кўринаётган Ғарбга қочаётганлари, мусулмонлар охирги асрларда биронта янгилик кашф этолмаганлари ва Ғарб яратган дунёда яшаётганлари, Оллоҳ мусулмонлардан юз ўгириб, яҳудийлар ва насронийларни қўллаб-қувватлаётгани билан иши бўлмаган гўки ислом олимлари ва уламолари бозордаги пистачкачи хотинларнинг ғийбат даражасидаги фикрлаш даражасига тушиб бўлганлар.

Мана яна битта мисол. Яна ўша исломий сайтлардан бири қайсибир ўқувчисидан келган “Шаҳват ёки шаҳватсиз нигоҳлар таҳоратни бузадими?” саволга, исломий олимларга асосланиб “Шаҳват ёки шаҳватсиз нигоҳлар таҳоратни бузмайди” деб жавоб берибди.

Интернетдаги сайтларни қўйиб туринг, Туркия давлатида муфтийлик ролини бажарадиган Диёнат ишлари вазирлиги ҳам масхарабозлик билан овора. Бу вазирликка “Бир отада ўз қизига нисбатан шаҳват туйғуси туғилса, унинг хотини билан никоҳи бекор бўладими?” деган савол келган экан, бу вазирлик шундай жавоб берибди: “Отанинг шаҳват туйғуси билан ўз қизини ўпиши ёки қучоқлашининг никоҳга алоқаси йўқ. Ота қалин кийимдаги қизини ушлаши ва қизига қараган пайтида ўзида шаҳват туйғулари уйғониши ҳаромийлик белгиси эмас.”

Ҳозир Туркияда ўша вазирликнинг масхарабозча жавоби устида катта жанжал бошланди. Вазирлик аввалига оммавий ахборот воситаларининг бу мавзуни муҳокама қилишларига эътибор бермаслигини айтди, аммо кейин бу воқеа бўйича текширув ўтказишини билдирди.

Билмаганлар учун билдириб қўйиш керакки, шавҳат – одамнинг жинсий алоқага қилиш истаги ва у билан боғлиқ ҳис-туйғулари мажмуасидир.

Ислом динида чуқур ислоҳотлар ўтказилмаса, уламоларимиз масхарабозлик ботқоғида йўқ бўлиб кетишлари шубҳасиз. Мусулмонлар уламоларсизлар яшашга тайёрланаверишлари керакмасмикан? Шундай бўлгани яхши, чунки, бу кетишда Ислом уламолари яқинда одам ҳожатхонада катта эҳтиёжини чиқараётганда қандай ибодат қилиши кераклиги хусусида саволларни ўзлари яратиб, масхарабоз маслаҳатлар беришга бошлайдилар. Аммо, Ислом дунёсининг ғариб аҳволи билан ишлари бўлмайди.