09 January 2016
11:00 - “Ҳаракат” хатқутисидан: Ўзбеклар – ўғри, ўзбеклар – мардикор, ўзбеклар - терроист ми? Қачон IT инженерлари бўламиз?
Москва кўз ёшларга ишонмайди. Бир гуруҳ ўзбеклар Москвадаги доцент лақабли криминал авторитетни ролини ўйнаган Евгений Леоновнинг ҳайкали ни ўғирлаб, арралаб арзимаган пулга сотиб юборишгани тўғрисида бутун Россия матбуоти бонг урган эди. Ўзбеклар - ўғрими?

Россияда мардикорлар ичида сони бўйича лидерлик қилаётганлар - ўзбеклар. Юзлаб, минглаб эмас, миллионлаб ўзбеклар Ўзбекистонда қолган оилаларини боқиш учун чет элларда тўғри келган ишни қилиш билан машғуллар. Ўзбеклар – мардикорми?

Суриядаги ИШИД жангариларнинг байроқдорлари ҳам ўзбеклар. ИШИДнинг сафларида жанг олиб бораётган ёш-ёш ўзбек болалари яқинда Ўзбекистондаги қамоқхоналардан олимларимиз ва биродарларимизни озод қиламиз деб Youtube порталига видео жойлаштиришибди. Ўзбеклар – террористми?

Савол туғилади. Ўғрига, мардикорга, террористга айланаётган ўзбеклар Ўзбекистонда яшаётганларида нега жим эдилар? Нимага мавжуд режимни тинч йўллар билан ағдаришга ҳаракат қилаётган мухолифатга қўшилмадилар? Мақсад фақат ўғирлик билан шуғуланиш, мардикор бўлиш, қон тўкиш, одам ўлдириш, очиғини айтса, террорист бўлишми?

Бундан хулоса қиламизки, олдин миллат бўлишни ўрганайлик, янаям аниқроғини айтадиган бўлсак,одам бўлайлик. Умумий мақсад йўлида бирлашишга ўрганайлик. Ислом Карим режимини демократик йўллар билан ағдариш учуна амалий ишлар қилишга ўтайлик! Тўғрисиям шу!

Жамол Абдураззоқ