08 January 2016
18:29 - “Ҳаракат” хатқутисидан: Юрт ташқарисидаги ўзбеклар ўз репертуарида!
Миллат! Ўзбек деган миллат ўлим ёқасида! Лекин миллатнинг ўрта ва паст, ҳатто юқори рангдаги вакиллари маишат билан овора! Отга тақа тақишаётган пайтда эшшак ҳам оёғини кутарар экан, «биз ҳам бормиз!» дегандай. Интернет ва хоказо норасмий ахборот воситаларида тарқалаётган видеосюжетларда ўзбекларнинг, айниқса ёшларининг манавий савияси қанчалик даражада пасайиб кетаётганлигини кўришимиз мумкин. Масалан, Юлдуз Усмоновани қанақадир бир оилавий тадбирида унинг қизи яланг оёқ дикир-дикир сакраб ўйнаган, яъни қанақа қилиб кайфу сафо қилиш тўғрисида ўзи билиб билмай дарс ўтиб қўйган.

Бундан бир неча йил муқаддам бир ўзбек бойваччаси Ялтада ўз ўғлининг тўйини миллионлаб доллар сарфлаб дабдаба билан ўтказган эди. Унинг пули кўп, миллат ва ватан ғами йўқ, шу сабабли пулини дабдабали, аммо кераксиз маросимларга ишлатади. Аммо, орқасига бармоқ урсанг хўл бўлмайдиган ўзбеклар ичида емай-ичмай дабдабаба сифат тўй қилувчилар сони кўпайиб кетаётганига нима дейсиз?

Москвада Одноклассники.ру ижтимоий тармоғида ташки этилган ўзбекларнинг “ТАЯНЧ” гуруҳи аъзолари 2015 йил 30 декабр куни учрашув ўтказишди. Учрашув ташкилотчиси Соҳиба Ҳайитбоева исмли ўзбек журналисти. Ушбу гуруҳ бугунги кунда Москвадаги ўзбекларга ҳуқуқий кўмак бериб келмоқда. Ўзбеклар Москва деган катта мегаполисда бир кичкинагина йиғилиш урашув ўтказишини ўзи катта гап. Лекин урашувда миллатнинг аҳволи ҳақида, миллатни тиклаш ҳақида бир оғиз бўлса ҳам гап бўлганмикин? Бўлмагани аниқ!

Хуллас, аҳволимиз шунақа.

Жамол Абдураззоқ