08 January 2016
12:33 - Исломий масхарабозлик: Қуръонда 2001 йил 11 сентябрь терактлари башорат қилинган эмиш
Ислом фанатикларининг сайтларидан бирида айтилишича, Аллоҳу Таоло 2001 йил 11 сентябрь фожеаси ва у кунда инсониятни нималар кутишлиги ҳақида Қуръони Каримда бундан то 14 аср илгари огоҳлантириб қўйганмиш. Кўплаб олимлар, шу жумладан машҳур диншунос олим – Абдул-Мажид Зиндоний ҳам, ушбу воқеадан кўп вақт ўтмай Қуръони Каримда “мазкур ҳодисанинг зикри ва изоҳини топиш мумкинлиги” ҳақида таъкидлаб ўтганмиш. Бунинг исботи сифатида қуйидагича фикр юритилади:

* * * * *

Олимларнинг таъкидлашича: 11 сентябь 2001 (11.09.2001) санаси ва ўша куни рўй берган Нью-Йоркдаги 110 қаватли бинонинг қулаши ҳақида Аллоҳу Таоло Қуръонда одамларни қуйидагича огоҳлантирган:

“Ўн биринчи (11) жузъда Қуръони Каримнинг тўққизинчи (9) сураси, яъни “Тавба” сураси бор. Ушбу сура икки минг битта (2001) сўздан ташкил топган.” Мана шу суранинг бир юз ўнинчи ояти (110) қуйидаги маънони ифодалайди:

“Қурган биноларининг (бузиб ташланиши) уларнинг кўнгилларида шак-шубҳа бўлиб қолур. Магар юраклари ёрилиб – жонлари чиқиб кетсагина (шак-шубҳа ҳам йўқ бўлур). Аллоҳ билим ва ҳикмат соҳибидир.”

* * * * *

Бу бечоралар ўз масхарбозликлари билан Ислом динини ҳам, унинг муқаддас китобини ҳам шарманда қилаётганларини тушунмайдиган даражада ақлсиз эканликлари кўриниб турибди.