08 January 2016
01:22 - Бухоро ҳокими коррупцияга қарши уруш очибди, бундай аҳмоқлар бор экан Ўзбекистон ҳеч қачон одам бўлмайди
Халқ депутатлари Бухоро вилояти кенгашининг йил якунларига оид сессияси ўтди ва унда вилояти ҳокими Муҳиддин Эсонов коррупцияга қарши уруш очгани, биргина 2015 йилнинг ўзида вилоядаги 20 дан ортиқ юқори мартабали амалдорни ишдан бўшатиб, жавобгарликка торттирганини айтди. Шунингдек, ҳоким вилоятда 26 та коллеж директорини, ўндан ортиқ мактаб раҳбарларини ишдан четлатганини гапирди. “Халқ дардидан узоқлашган, фақат жиғилдони учун яшаган раҳбарлар вилоятда иззат-эътиборга нолойиқ”, деди ҳоким.

Ҳокимга кўра, лавозимларидан бўшатилган аксарият амалдорлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг саволларига жавоб беришига тўғри келади. Ҳоким, халқ уларни кечирар, аммо қонун кечирмасмиш.

Шундай аҳмоқ 21 асрда Бухорои-шарифга ҳоким қилинанидан ҳайрон қолиш керак, дейди мухбиримиз. Гап шундаки ва тарих буни кўрсатдики, Оллоҳ одамларни шундай яратган, ҳар бир одамнинг ичида шайтони бор, ўғриликка ихлоси бор. Шундай экан, ўғрилик, порахўрлик вқа коррупцияга Оллоҳ айбдорми? Йўқ, Оллоҳ одамларга ақл берган ва ақл билан шайтонларга курашиш вазифасини топширган.

Тарих кўрсатмоқдаки, ўғри, порахўр ва коррупционерларни қамаш билан иш битмайди. Чунки, уларнинг ўрнига келган Оллоҳнинг бандалари яна ўша иш билан шуғулланаверадилар. Автомобиллар бор экан, автоҳалокатларни йўқ қилиб бўлмагани каби, Оллоҳ ичида шайтони бор одамларни яратган эканми, ўғрилик, порахўрлик ва коррупцияни йўқ қилиб бўмайди. Автоҳалокатларни ҳам, порахўрлик ва коррупцияни ҳам минималлаштириш устида ишлаш керак.

Порахўрлик ва корупциянинг минималлаштириш йўли топиб бўлинган – бу демократия ва унингҳосили бўлган ҳақиқий сайловлар, ошкоролик, суднинг мустақиллиги ва шу каби насалардир.

Буҳоро ҳокими Муҳиддин Эсоновнинг ақли бўлса, демократия ҳақида, дунёнинг энг эмон 10 диктаторидан бири бўлган Ислом Каримнинг тарих ахлатхонасига улоқтиршни ҳақида ўйласин. Бухоро вилоятида бош порахўр ва коррупцинар ўзи эканлигини ҳисобга олишни ҳам унутмасин.