07 January 2016
19:47 - Исломий масхарабозлик: Эрон хаж қилиш учун Саудияга боришни тақиқлаши мумкин
Саудия Арабистонида шиа уламо терроризм пропагандаси учун қатл этилгандан кейин бошланган Эрон-Саудия совуқ уруш дипломатик алоқаларнинг узилишига етиб борар экан, Ямандаги шиаларнинг оқимларидан бири бўлган хусийлар ва суннийлар уруши жаҳон миқёсида ҳақиқий шиа-сунний урушига айланиб кетишининг эҳтимоллиги катта.

Ҳозирча ҳақиқий уруш масласини четга қўйиб, совуқ урушга қарасак, у масхарабозликка ҳам айланиб кетадиганга ўхшайди. Ҳа, ростдан ҳам шундай, Эрон ўз фуқароларига ҳаж қилиш учун Саудия Арабистонига боришни тақиқлаши мумкинлиги ҳақидаги гаплар ўртага чиққанининг ўзи масхарабозликдир. У ҳолда, “Бирлик” Партияси Абдураҳим Пўлатнинг ҳаж фарз эмаслигини тезроқ тан олиш кераклиги ҳақидаги таклифлари мутлақо тўғри бўлиб қолаяптику. Чунки, сиёсий сабаблар билан ҳаж қилиш йўллари бекиладиган даражага бориш мумкин бўлса, ҳаж қанақасига фарз бўлиш мумкин. Аслида, масалан, собиқ СССРда бўлгани каби ҳамма фарзлар тақиқланиши мумкин, аммо Имонни тақиқлаб бўлмайди. Айнан Имон ягона фарз бўлиши кераклиги шундан ҳам кўриниб турибди.

Forbes журнали ҳажнинг биз тилга олаётган принципиал тарафларини эмас, бу билан боғлиқ бўлган молиявий масалаларни тилга олиши эса, бу журналнинг ўзи Ислом динини масхарабозлик сифатида тан олиши дейиш мумкин.

Журналга кўра нима эмиш, ҳар йили Саудия Арабистонига Эрондан ҳаж қилиш учун келадиган 100 минг ва умра учун келадиган 500 минг эронлик келишни тўхтатса, бу эса ҳаж ва умрага ҳар келувчиларнинг 5 фоизи экан, Саудия ҳазинасига ҳар йили ҳаж ва умрадан тушадиган $18,6 млрд пул 3 миллард долларга камаяармиш.

Шу пулдан улуш олаётган Ислом уламолари ҳажни фарз деб кўрсатишга уриниб ётмаяптиларми? Шунақа бўлса керак. Чунки, ҳаж, 5 маҳал номоз ва рўза фарз бўлолмайди, буни биров истамаётгани учун эмас, принцип ўлароқ бўлолмайди. Кун сайин маъноси йўқолиб бораётган закотни фарз деб ҳисоблаш эса, махарабозликларнинг бошланишидир, холос.

Ислом динини масхарабозликлардан тозалаш - дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилиш ва Ислом динининг ягона фарзи Имон эканлигини тан олишдан бошланади.