07 January 2016
15:15 - Юсуф Жума: Тенгсиз-тенгсиз. . . Дадахон Ҳасанга бағишлов

АҚШнинг юксак тоғлари устидан ўтган равон йўллар. Булутлар йўллардан кўп пастда тоғларнинг этагидай. Юксак йўлда темир тулпор учмоқда.

Очуннинг шоҳ шеърини очуннинг шоҳ куйида,
Очуннинг шоҳ куйчиси, очуннинг шоҳ овозида,
Очуннинг шоҳ қўшиғини куйламоқда.

Оллоҳу Акбар. . .
Осмонлар йўл очади бу овозга.
Заминдан то арши аълогача - Оллоҳу Акбар
Гўё Туркистондай. . .

Борлиқда фақат Турку Турону Тангри бордай
Турк даҳосининг "сўзнинг додини" берган Авлиё Насимий сўзи. . .
Тенгсиз даҳо Дадахон Ҳасан куйламоқда.
Жаҳоннинг шоҳ қўшиғини барча жаҳонларнинг ягона шоҳи - Кўк Тангри тинглаётгандай.

Оллоҳу Акбар!
Эй санам, ҳуснинга ҳайрон ўлмишам,
Жанон юзингни кўрмишам,
Бошдан оёқ жон бўлмишам.
Гоҳ чиқмишам,
Исо каби чарх устина ўлтирмишам.

Тубанлардачи. . .
Разолат жаҳолат
Инсоният фожеаси - жаҳолатда.
Тангрига элтгувчи нарвон ҳикмат, ҳикмат, ҳикмат, ҳикмат. . .
Жаҳаннамга чўктирувчи гирдоб
жаҳолат-жаҳолат-жаҳолат

Йиллар ўтди ҳеч нима ўзгармади.

"Ўзингни ўзгартирмагунча аҳволингни ўзгартирмайман", дейди муқаддас Қуръон.
Ўша халқ
Ўша мустабид
Ўша сотқин мухолифат

Сотқинга

Жаллод кесади бўйин
Бўйиндан тўкади хун.
Кўзлардан қон тўктирар
Кесиб ҳақ йўлин сотқин.

Қотил бўлса ҳам моҳир
Бор элни сўёлмас бир.
Хоинчи бир сўз билан
Халқни қиришга қодир.

Қанчани этса қатл
Шунча хун ҳақ қарз қотил.
Сотқин, бўйнингда бутун
Элнинг хун ҳаққи бор, бил!

Дадахон Ҳасанга Ўзбекистонда мустабид, Озодлик ва ББCда сотқин мухолифатнинг сотқинбошиси йўл бермайди.

Бухоро йигитлари эса Дадахон Ҳасанни эшитгани учун зиндонда ётибди.

Турклар билан саболар тенг бўлолмайди тенгсиз, тенгсиз.
Турклар билан дарёлар тенг бўлолмайди тенгсиз, тенгсиз!

Кун шоирин сўзича йўқ, гўзалининг юзича йўқ,
Турклар билан зиёлар тенг бўлолмайди, тенгсиз, тенгсиз.

Тенглашолмас не-не кенглик - тенгсиз, тенгсиз - уммон, денгиз,
Турклар билан Самолар тенг бўлолмайди, тенгсиз, тенгсиз.

Чунки кўкда кўкча ишонч, Турк шончи Тангрига тенг,
Турклар билан дунёлар тенг бўлолмайди, тенгсиз, тенгсиз.

Ўйлаб топманг худоларни, Бир Тангри Ҳақ, Бир Тангри Ҳақ,
Турклар билан "худо"лар тенг бўлолмайди, тенгсиз, тенгсиз!

8. 12. 2015