06 January 2016
20:16 - Қримтатарлари Украина армияси таркибида ўз батальонларини тузмоқчилар, мақсад – Қримни руслардан озод қилиш

Қримни фуқаровий блокада қилиш ташаббусчиси Ленур Ислямов (расмда) ҳарбий батальон яратиш мақсадини очиқлади, дейилади УНИАН агентлигининг хабарида. Хабарда Ленур Ислямовнинг қуйидаги сўзлари келтирилган: “Янги Миллий Гвардия деса бўладиган бу ҳарбий қисм милиция ва полицияга ёрдам беради ҳамда Қримда фаолият олиб боради, Қримни “сепараторлар”дан тозалаш билан шуғулланади, Қрим озод қилингандан кейин ҳам ичкарида қолган-қутган ва бизга ёқмайдиган элементлардан тозалашни давом эттиради.”

Мен аминманки, дейди Ленур Ислямов, Қримни озод қилиш бутун Россияни озод қилишга хизмат қилади. Биринчи навбатда аввал Украина, кейин Россия озод қилинади. Қрим Россиянининг парчаланишига йўл очади.

Укриана ва Қримдаги мавжуд вазиятдан келиб чиқсак, дейди мухбиримиз, қримтатарлари партизан отрядлари каби нарса тузмоқчилар. Бундай қилиш осон эмаслиги аниқ, аммо қримтатарлари ўз келажаклари учун курашишга тайёр эканликлари, конкрет қадамлар устида ўйлаётганлари мақтовга сазовордир. Турк Дунёси уларга ёрдам бериши керак.