06 January 2016
07:24 - Туркиянинг исломчилар ҳокимияти мамлакатни исломлаштириш йўлида давом этмоқда

Бу мамлакатданинг энг катта “Миллиёт” газетаси Бош вазир Аҳмад Довудўғлига асосланиб хабар қилишича, ҳукумат давлат ишларида ишлаётган одамларнинг жума номозида қатнашишини расмийлаштиришга доир ҳужжат лойиҳаси тайёрлаб бўлибди. У яқинда эълон қилинади ва кучга киради.

Бу ҳужжатда давлат ишларида ишлаётган одамлар жума номози пайтида тушлик танафусига кета оладилар ва номоздан кейин ишга жойига қайтиб, ишларини давом эттирадилар.

Газетадаги қисқа хабардан тушуниш қийин, намозга борган одам намоз олдидан ёки кетидан овқатланса ва намоз ҳамда овқатланишга кетган вақт тушлик танафусидан кўп бўлса, иш соати чўзиладими ёки йўқ. Аммо, муҳим бўлгани бу эмас, Туркия исломлашиш каби хавфли йўлдан кетаётганидир.

Қаранг, аввал аёллар учун ҳамма ерда ҳижобда юриш расмийлаштирилди. Тўғри, нима бўпти, бу ахир динимизнинг фарз бўлмаса ҳам, талабларидан бирику. Мана энди, жума намозига бориш давлат савиясида қонунлаштирилмоқда. Нима бўпти, ахир намоз динимизнинг 5 та фарзидан бири-ку!

Ҳеч шубҳасиз, бу ишлар қадамма-қадам давом этаверади. Шундай кун келадики, кофирлар яратган демократия ҳаромий деб эълон қилинади, давлат шариат қонунлари билан яшашга ўтади, майдароқ ўғриларнинг қўли кесилади, каттароқ жиноят қилганлар халқ тарафидан тошбўрон қилиб ўлдирилади. Табиий, ўша пайтда ёки ундан кейинроқ кофирлар яратган автомобиллар, компютер ва Интернетдан ҳам воз кечилади, мактабларда фақат ва фақат Қуръон ёдлатилади. Қарабсизки, ўрта асрлардан ҳам орқага қайтамиз.


Демак, “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлатнинг Ислом динида фундаментал ислоҳотлар ўтказилиб, дунёвийлик-сеуляризм принципини қабул қилиниши, динда ягона фарз имон эканлиги, 5 маҳал намоз, рўза, ҳаж ва закот - қилинса савоб, қилинмаса гуноҳ бўлмаган амалиётларга айлантирилиши кераклиги ҳақидаги таклифларигина Ислом дунёсини ўрта асрларга қайтишдан тўхтатиб қололади. Саводсиз Ислом уламолари бундай жиддий масалалар билан шуғулланишга тайёр эмас эканлар, бу иш билан сиёсатчилар шуғулланишга маҳкумлар. Акс ҳолда, Ислом дунёсида ҳеч қандай ривожланиш бўлмайди, мусулмонлар бошқаларнинг хизматкори бўлиб юраверадилар.