05 January 2016
21:35 - Британияда бир юртдошимизнинг жасади топлди
Лондон атрофидаги Рединг шаҳарчасида 36 яшар мамлакактимиз фуқароси Бобур Эсоновнинг жасади ўз уйидан топилди. Маҳаллий газетага кўра, полиция Эсоновнинг ўлимини шубҳали ҳисоблаб, тергов жараёнларини бошлаган. Мазкур суриштирувлар доирасида 1 январь куни ҳибсга олинган Бобурннг тенгдоши февралгача шаҳарни тарк этмаслик тилхати билан қўйиб юборилган ҳамда Бобур билан бир уйда яшаган яна бир 24 яшар ўзбекистонлик йигит қидирилмоқда.

У 1998 йилда "Умид" жамғармаси орқали Британиянинг Рединг шаҳрида молия сохаси бўйича таҳсил олган ва кейин юртга қайтмасдан Рединг шаҳридаги кафелардан бирида ишлаб келаётган экан. Унинг рафиқаси ва етти ёшли қизи Ўзбекистонда яшашади.