05 January 2016
01:27 - Ўзбекистон Россияга газ сотишни кўпайтирди, аммо қанчага кўпайтирди ва қанчадан сотади?
Россиянинг оммавий ахборот воситалари “Газпром” компанияси Ўзбекистондан газ сотиб олишни кўпайтиргани, айни замонда Туркманистондан газ сотиб олиш тўхтатилганини хабар қилдилар. Аммо, ҳеч қаерда “нимага бундай бўлди?” деган савол қўйилмайди.

Аввалги хабарларимздан ҳам маълумки, жаҳоннининг газ заҳиралари энг кўп бўлган 10 мамлакати ичида Эрон 1-чи, Россия 2-чи, Туркманистон 4-чи ўринда туради. Ўзбекистон бу ўнликнинг яқинида ҳам эмас. Шундан ҳам кўриниб турибдики, Россия кимдандир газ сотиб олса, у бу газни бошқа мамлакатларга қимматроққа сотиб, бундан фойда олиш билан шуғулланади.

Бундан 7-8 йил аввал Россия Украинага газнинг бир минг куб километрини 420 доллардан сотар экан, Ўзбекистондан 160 долларга сотиб олишини хабар қилган эдик. Тўғри, ўша пайтдаги Россия-Украина тўпалонларидан кейин Россия Ўзбекистондан газни 200 дан бироз кўпроқ долларга ола бошлади. Аммо, ҳозир нима бўлаётгани номаълум. Лекин, Ўзбекистон бу ҳақда оғиз очмаётганидан, Россия газнинг нархи ҳақида ҳеч қандай маълумот бермаётганидан тахмин қилиш мумкинки, Россиянинг малайи Ислом Карим ўзбекнинг газини Россияга сув текинга беришни давом эттирмоқда. Ваҳолангки, Ўзбекистон аҳолиси газ билан тўла таминланмаган.