04 January 2016
22:03 - Ислом Карим аҳолининг реал даромадини 9,5 фоизга оширишга ваъда берди, демак, ҳамма нарса “во”га ўхшаш бўлади
Президент Ислом Каримов ўзининг янги йил қутлови орқали ўзбекистонликларнинг реал даромадларини 9,5 фоизга, ойлик, пенсия, стипендия ва нафақалар 15 фоизга оширишга ваъда берди. Унинг таъкидича, янги йилда мамлакат иқтисодиётидаги ўсиш 7,8 фоизни ташкил қилади. Иқтисодиётга эса 17,3 миллиард АҚШ доллари миқдорида сармоя йўналтирилади. Бу сармоянинг 23,5 фоизи ҳорижликлар ҳиссасига тўғри келади.

Янги йилда мамлакатимизда 164 йирик ишлаб чиқариш корхонаси ишга туширилиши ҳам табрикда тилга олинган. Аммо, Ўзбекистонда йирик бойлар йўқ, демак, йирик корхоналар ёки давлатники ёки чет элликларники бўлади. Давлат корхоналари коррупция туфайли халққа ҳеч қандай ёрдам беролмайди, чет элликлар фойдани чет элга ташийдилар.

Тўғри, ойликлар 16 фоизга оширилиши қувончли хабар. Бизда ҳозир профессорлар қозоқ дворникларидан кам маош олишади, мана энди профессорларимиз қозоқ дворникларига озгина бўлса ҳам яқинлашишади. Бизда ҳозир ўртача ойлик 90 доллар, қозоқларда 700 доллар. Қозоғистонда кризис бошланган учун у ерда ўртача ойлик бу йил ошмаслиги ва 700 долларда қоиши мумкин, бизда эса 103,5 долларга чиқади!!! Ўзбеклар декча қозонга ўхшаган дўппиларини осмонга отиб “Яшасин Ислом Карим!” деб бақиришга бошлаверишлари мумкин.

Хуллас, президент таъбири билан айтганда, бу йил ҳаммаси “во” бўлади, айни замонда, “во” сўзининг охирига битта харф ҳам қўшилади. Нима харф дейсизми? Табиий, “й” харфи.