04 January 2016
20:18 - Ўзбекистон Солиқ қўмитаси: “Пенсия ёшига етасанми, пенсия оласанми-йўқми, қатъий назар, 7,5 фоиз суғурта бадали тўлайсан!”
Янги йилдан бошлаб, мамлакатимида фуқароларнинг Молия вазирлиги қошидаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига ўтказиладиган мажбурий суғурта бадаллари ставкаси 7 фоиздан 7,5 фоизга оширилди. Аммо юридик шахслар учун ягона ижтимоий тўлов ставкаси 25 фоиз миқдорида сақлаб қолинди.

“Мазкур чоралар 2016 йилги давлат бюджетида кўрсатилган бўлиб, ҳукумат қарори билан тасдиқланган”, - демоқда Давлат Солиқ қўмитаси расмийси.

Маълумки, корхоналар, муассаса ва ташкилотларнинг мажбурий суғурта бадаллари, фуқароларнинг мажбурий суғурта бадаллари ва корхоналар, муассаса ва ташкилотлар томонидан реализация қилинган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)нинг ҳақиқий ҳажмидан ажратиладиган мажбурий тўловлар Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси асосий даромади ҳисобланади.