04 January 2016
19:06 - Ўзбекистонда келгуси бир ойда интернет сифати яна-да ёмонлашади
“Ўзбектелеком" ширкати олдиндаги бир ой давомида тақдим этиладиган интернет хизматларининг сифати ёмонлашиши ҳақида аҳолини огоҳлантирди. Ширкат гўё аввал бундай бўлмагандек, фойдаланувчилардан узр тилаган. "Компания бир ой давомида ҳамкорлар тармоқларида профилактика ишларини олиб боради, шу боис мамлакат ҳудудида интернет фаолиятида маълум тўхташлар рўй бериши мумкин", дейди “Ўзбектелеком”.

“Ўзбектелеком” компанияси соҳадаги монополист бўлиб, у мамлакатнинг барча ҳудудларини қамраб олган катта телекоммуникациялар операторидир. У мобил алоқа операторлари ҳамда провайдерлари каналларини ижарага бериш; халқаро ва шаҳарлараро алоқа; овозли алоқа ва маълумотлар узатиш барча хизмат турларини тақдим этиш; интернетга уланиш, видеоконференсалоқа сингари амалиётлар билан шуғулланади.