04 January 2016
17:35 - Баҳрейн ҳам Ироқ билан дипломатик алоқаларни узди, сунний-шиалар уруши давом этаверади

Саудия Арабистон кечагина Эрон билан дипломатик алоқаларни узгани, шиа-суннийлари уруши яна ҳам оловланиши мумкинлигини кўрсатмоқда. Исломнинг душманлари бундан севинишаётганини фараз қилиш қийин эмас.

Бугун кичкинагина Баҳрейн давлати ҳам Эрон билан дипломатик алоқаларни узганини эълон қилди. Қизиғи шундаки, бу мамлакатнинг 1 миллиондан ҳам оз бўлган аҳолисининг ярми Эронда келган меҳнат муҳожирлари. Уларнинг ҳам ҳисобга олсак, Баҳрейнда мусулмонларнинг ярмидан кўпи шиалар. Аммо, табиий, ҳокимиятда суннийлар.

Саудия Арабистонида қатл этилган 47 террорист ичида шиа уламоси ҳам бор бўлгани туфайли, Эронда Саудиянинг элчихонаси намойишчилар тарафидан босиб олинди, аммо, ҳеч ким ҳалок бўлмади. Саудия Эрон билан алоқаларини узди ва Яманда ҳокимиятда бўлган шиаларнинг ҳусийлар оқими билан тинчлик келишувини бекор қилди.

Бахрейнда ҳам шиалар норозилик митинглари ўтказгандилар, бу давлат ҳам Эрон билан алоқаларини кесди.

Ишлар шундай кетаверса, буёғи нима бўлади? Нима бўларди, Россия шиалар, Ғарб суннийлар тарафи бўлиб қолаверади, сунний-шиалар уришиб ётаверади. Уларга қачон ақл киради дейсизми? Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилгандан кейин. Тўғри буни қабул қилиш учун аввал ақл кириши керак. Демак, боши берк кўчадамизми?