03 January 2016
17:08 - Ўзбекистонда иқтисод билан бирга хабарчилик ҳам ўлмоқда, янги йилда учтагина хабар бор
Ҳар қандай давлат иқтисодининг асосий кўрсатгичи бўлган киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми бўйича 2005 йилда Қозоғистон ва Туркманистондан тахминан 5 баравар орқада бўлсак, 2013 йилда бу фарқ Қозоғистон билан 8 бараварга, Туркманистон билан 6 бараварга етди. 2014 ва 2015 йиллари Ғарбнинг Россияга қарши киритган санкциялари Россиянинг сиёсий-иқтисодий ҳамкори бўлган Қозоғистонни ҳам урди. Шу сабабли, ҳозир Қозоғистон билан фарқимиз тахмин 7-7,5 атрофига тушди. Дунёнинг ривожланган мамлакатларидан киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми бўйича 30-40 баравар орқада эканлигимиз, ўзбек профессорлари қозоқ дворникларидан кам маош оладиган ҳолга тушганларини ҳисобга олсак, Ўзбекистоннинг иқтисоди ўлаётгани ҳақида гапириш мумкин.

Хабарчилик 21 асрда иккинчи нонга айланиб бораётгани ҳозир ҳеч кимга сир эмас. Хўш, иккинчи нонимиз нима бўлаётганини қандай баҳолаш мумкин? Хабарчилик ўлиб бўлганини гапириш мумкин ва керак. Ўзбекистондааги расмий, яъни мавжуд режимнинг қўғирчоқ оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистоннинг ҳозирги аҳволи, Ўзбекистонда нималар бўлаётгани мутлақо ёритилмайди. Хабарлар асосан спорт ва ҳаётимизнинг гўзаллигини кўрсатувчи ёлғон пропаганда метериаллари билан тўла.

Мана, янги йилнинг 3-чи куни ҳам ўтмоқда. Маҳаллий матбуотини ўқисангиз, Ўзбекистонда учтагина воқеа бўлганини тушунасиз.

Биринчиси. “Ахборот” информацион программасининг диктори, байром концертлари ва ҳукуматнинг тадбирларидан эшиттиришлар олиб бориши билан танилган, демак, мавжуд режимнинг оддийгина маддоҳи ва иккинчи нонимизни заҳарлаш билан машғул бўлган Абдумўмин Ўтбосаров 56 ёшида оламдан ўтибди. Миллат душманини миллат эмас, Оллоҳ жазолагани ва ўзбекча ахборот воситалари уни форсчасига сухондон деб деб айтишаётгани ҳам эътиборга лойиқдир. Ўзбекистонда Ислом Карим раҳбарлигида ҳукмронлик қилаётган тожиклар режими тилимизни форсчалаштираётганини ҳам ҳар бир ақли бор одам кўриб турибди. Ўзбеклар сунъий равишда киритилаётган бундай сўзлардан тилимизни тозалайдиган кун ҳам яқинда келиши муқаррар.

Иккинчи ва учинчиси. Маркази Афғонистонда бўлган ер қимирлаш Тошкентда ҳам сезилибди, Кеча Самарқандда иссиқлик 21,3 даражаги чиқиб, тарихий рекорд ўрнатилибди. Бундан аввалги рекорд 2002 йили ўрнатилган, ўшанда температура +18,1 га чиққан экан.