01 January 2016
20:33 - Календарда янги йил, ташқарида ҳамма нарса эскича, Қобул ва Тел-Авивда терактлар, АҚШда шунчаки отишмалар
Афғонистоннинг пойтахти Қобул марказида асосан чет элликлар кирадиган ресторанда бугун Толибоннинг жонли бомбаси ўзини портлатиб, ўзини ўлдиргани ва 5 кишини ярадор қилгани Reuters агентлигининг хабаридан маълум бўлди.

Исроилнинг собиқ пойтахти Тел-Авив марказидага бар ёнида номаълум шахс автоматдан ўқ очиб, 2 кишини ўлдиргани ва 8 кишини ярадор қилгани ҳақида русларнинг “Новости” агентлиги тарафидан ҳам хабар қилинди. Маҳаллий расмийлар ўт очган одам қочиб кетгани ва у кимлиги ҳақида ҳали маълумот йўқлигини айтишмоқда. Ҳар ҳолда у бир мусулмон бўлса керак.

АҚШнинг Янги Орлеан штатида янги йилни кутиш ва қутлаш маросими пайтида номаълум одам пистолетдан ўқ очиб ёши 15-22 ўртасида бўлган 5 ёш йигит-қизни ярадор қилган. Улардан бирининг аҳволи жуда оғир.

Бу воқеаларни изоҳлаш учун хабар сарлавҳасидаги сўзлар етарли бўлса керак.